Эълон ва билдирувлар

Пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича танлов эълон қилинади


26.03.2025   112

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассаси

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2024 йил 18 ноябрдаги ПҚ-395 (ХДФУ) сонли "Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминланишини жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 март кунида ёпиқ (закрытий) ҳолда қабул қилган қарорининг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган объектларда қурилиш ишларини бажарилишини жадаллаштириш учун мазкур объектларга лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш жараёни билан паралел равишда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириши, бунинг учун бош лойихачи ва пудратчи ташкилотларни истисно тариқасида махсус ахборот порталида тегишли маълумот жойлаштирмасдан, жамоатчилик муҳокамаси ва харид қилиш тартиб таъмоилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали аниқлашга рухсат берилганлигини инобатга олиб, энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича танлов ўтказилишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловни ўтказиш шакли: энг яхши таклифларни танлаш танлови тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатда энг яхши таклифларни танлаш иштирокчилардан таклиф хужжатларини қабул қилиш орқали очиқ тарзда ўтказилади.

Тар.

рақ

Объектларнинг номи ва жойлашув манзили

Қурилиш ишларни тугаллаш муддати(кун)

Экспертиза хулосасидан кейин объект қийматига нисбатан мақбуллаштириш,фоизда (%)

Обектнинг дастабки қиймати

сўм

1

Қўрғонтепа туманидаги "Андижонсой" каналини 8 км қисмини бетонлаш

244

0 % дан 5 % гача

40 908 033 479

2

Балиқчи туманидаги 50 км хўжалик ички коллетор тармоқларини ёпиқ дренаж тизимига ўтказиш

244

0 % дан 5 % гача

11 766 374 261

3

Жалақудуқ туманидаги "Гулбахор-2"насос станцияси учун янги насос харид қилиш, 28 км масофада ички сув тармоқларини тортиш ва мавжуд 30 км масофадаги ички сув тармоқларини таъмирлаш

244

0 % дан 5 % гача

22 734 947 826


Молиялаштириш манбаи:
Республика бюджет маблағлари ҳисобидан. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Мазкур объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажаришга энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотларни аниқлашда, танлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг2021 йил 22 апрелда қабул қилинган 684-сон “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 7-боб,59-моддаситалабларига мувофиқ ишлаб чиқилган энг яхши таклифларни танлаш танлови хужжатлари асосида тегишли иш тажрибасига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжалик вазирлиги томонидан шакллантирилган сохавий рейтингида мавжуд бўлган пудратчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови ҳужжатларини танлов ташкилотчиси –“Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасининг Андижон шаҳар, “Н.Охунов” кўчаси 35-уй, эълон чоп этилган кундан бошлаб маълум бир объект бўйичаиштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини олиниши белгиланган тартибларга муофиқ бўлгунга қадар олиш мумкин.

Таклифлар оммавий ахбарот воситасида энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълон чоп этилганидан сўнг, иштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини тақдим қилиниши белгиланган тартибларга муофиқ бўлгунга қадар соат 9:00 дан 18:00га қадар Андижон шахар “Н.Охунов” кўчаси 35-уй манзилида қабул қилинади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича танлов комиссияси йиғилиши ўтказиладиган манзил: Андижон шахар. “Н.Охунов” кўчаси 35-уй. “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасининг маъмурий биноси.

Иштирокчиларга нисбатан қўшимча талаблар:

Иштирокчилар энг яхши таклифларни танлаш танловида иштирок этиши учун:

- “Шаффоф қурилиш” электрон платформасидаги сохавий рейтингида мавжуд бўлиши;

- ишларни бажариш учун зарур техника воситаларига, молиявий барқарор холатга эга

бўлиши ва малакали ишчи ходимлар мавжуд бўлиши;

- шартнома тузиш учун қонуний хуқуққа эга бўл

иши;

- солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорли мавжуд бўлмаслиги;

- ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

- инсофсиз ижрочиларнингягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;

Эслатма: объектларда қурилиш-монтаж ишлари лойиха ишлари билан паралел амалга оширилади, лойиха-смета хужжатларига давлат экспертиза хулосаси олингандан сўнг ғолибпудратчининг таклифи бўйича обектнинг қиймати муқобиллаштирилади.