Етти иқлим

ПУТИН ХОРИЖ САМОЛЁТЛАРИ УЧУН ТЎЛОВНИ РУБЛДА АМАЛГА ОШИРИШ КЎЗДА ТУТИЛГАН ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ


04.04.2022   360

Россия авиакомпаниялари “дўст бўлмаган” мамлакатлар компанияларининг самолётларини харид қилиш, ижарага ва лизингга олиш учун тўловларни рублда амалга ошириши мумкин. Россия президенти Владимир Путин бу борада тегишли фармонни имзолади.

Ҳужжат шунингдек, “дўст бўлмаган” мамлакатлар компаниялари билан ёрдамчи кучланиш қурилмалари ва авиация двигателларини сотиб олиш, ижарага ёки лизингга олиш бўйича тузилган шартномаларга ҳам тааллуқли.

Россия компаниялари лизинг учун тўловни Россия банкларида очилган ҳисобрақамлари орқали тўлайди.

Рублда ўтказилган маблағ “Россия марказий банки томонидан эълон қилинган курс бўйича ҳисобланган миқдорга тенг хориж валютасида” ҳақдорнинг ҳисобрақамига тушади.