Андижонда

“Раис кубоги-2025” ҳудудий саралаш босқичида андижонлик газчилар ғолиб бўлди


21.09.2025   341

Спорт нафақат жисмоний соғломликни мустаҳкамлайди, балки руҳий барқарорлик, жамоада ишлаш, мақсадга интилиш ва рақобатбардошлик каби фазилатларни ҳам ривожлантиради. Мунтазам спорт билан шуғулланиш инсонга тетиклик ва куч бағишлайди.

Шунингдек, Наманганда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ тизим корхоналари ўртасида мини футбол бўйича "Ҳудугазтаъминот раиси кубоги-2025" ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда "Ҳудугазтаъминот" АЖ Бирлашган бошланғич касаба уюшма раиси Ш.Аҳмедов ҳам иштирок этди.

Мазкур саралаш босқичида "Ҳудудгаз Наманган", "Ҳудугаз Фарғона" ва "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филаллари ходимлари ўзаро беллашди. Қизиқарли ва ҳаяжонга бой бўлган мусобақа якунида "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филали жамоаси кейинги босқичда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.