Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди
19.08.2026 118
Янги ўқув йили олдидан «Мактаб бозорлари»да мактаб формаси, ўқув-қуроллари ва бошқа анжомлар савдоси қизғин давом этмоқда.
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни нархларни асоссиз оширмаслик, маҳсулот сифати ва харидорларга зарур маълумотларни тақдим этиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди.
Агар мактаб бозорларида нархлар сунъий оширилганига дуч келсангиз, 1159 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
