Етти иқлим

РАМАЗОН ШАРОФАТИ БИЛАН ҚОНЛИ УРУШДА ТАНАФФУС ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


04.04.2022   399

Ямандаги ҳусий исёнчилари ва ҳукумат кучлари ўт очишни тўхтатишга келишди. Рамазони шариф муносабати билан эришилган сулҳ 2 ой давом этади. Бу ҳақда БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ҳанс Грундбергмаълум қилди.

Қайд этилишича, бир-бирига мухолиф бўлган икки томон ҳаво, ер ва денгизда ҳужум амалиётларини тўхтатиб туришга рози бўлган.

«Муваққат сулҳ битимидан кўзланган мақсад зулму зўравонлик домида қолган яманликларга тин олмоқ учун имкон бериш, мушкулларни осон қилиш, энг асосийси, ушбу зиддият барҳам топишига умид уйғотишдан иборатдир», — деди Ҳанс Грундберг.

БМТ махсус вакили, шунингдек, томонлар ўртасида сиёсий мулоқотни кучайтириш орқали ҳарбий зиддиятга буткул барҳам бериш режалаштирилаётганини маълум қилган.

Муваққат битим АҚШ ва Буюк Британия томонидан олқишланган.