Атрофга назар

РЕСПУБЛИКА СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ АНДИЖОНДА УСЛУБИЙ–АМАЛИЙ ЁРДАМЛАР КЎРСАТМОҚДА


14.02.2023   579

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлар доктори, профессор Сайит Индиаминов ва марказ суд-кимёбўлими мудири Хилола Прмухамедова илмий амалий марказнинг Андижон филиалига ташриф буюрдилар. Услубий-амалий ёрдамлар, маҳорат дарслари ўтиш орқали андижонлик ҳамкасбларининг малака оширишларида кўмак бердилар.

Андижон Давлат Тиббиёт институти патологоанатомия ва суд тиббиёти кафедраси мудири Авазбек Маматалиев, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази филиали – Андижон вилоят суд-тиббиёт экспертиза бюроси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзодиАҳмадилло Юлдашев раҳбарлигидаги андижонлик экспертлар билан илмий-амалий кўникмалар бўйича давра суҳбатлари, илмий экспериментлар ўтказилди.

Андижон шаҳри ҳамда Андижон туманидаги маҳаллаларда аҳоли билан соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, зарарли иллатларга қарши курашиш, марказ томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари хусусида суҳбатлар ўтказилди.