Атрофга назар

РЕЙДЛАР САМАРА БЕРМОҚДА


01.03.2025   445

Андижон вилояти ҳудудларида мунтазам равишда одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликлар тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоятветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идора ходимлари билан ҳамкорликда кенг қамровли профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Шаҳрихон туманидаги деҳқон бозорида олиб борилган махсус рейдлар давомида гўшт ва сут маҳсулотлари расталари кўздан кечирилди, - дейди Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими Мардонбек Раҳимжонов. - Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилиниб, аҳоли дастурхонига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланмоқда.

Бундай профилактик тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Хушнудбек ИСАЕВ,

ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими