Етти иқлим

Рейтинг: ЯПОНИЯНИНГ ЭНГ БОЙ ТАДБИРКОРЛАРИ


02.06.2022   280

Forbes 50 нафар энг бадавлат япониялик рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди.

Uniqlo кийим-кечаклар тармоғи асосчиси Тадаши Янаи Американинг Forbes журнали талқинига кўра Япониядаги энг бой тадбиркорга айланди. Нашр 50 нафар энг бадавлат япониялик рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди.

Янаи яна пешқадамликка қайтди. У 2019 ва 2020 йилларда рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 2021 йилда иккинчи ўринга тушиб кетганди.

Гарчи унинг бойлиги 2021 йилги рейтингга нисбатан 44 фоизга камайган бўлсада – рўйхат тузилаётганда 23,6 миллиард долларга баҳоланган эди.

Иккинчи ўринда Keyence сенсор ишлаб чиқарувчиси асосчиси Такемицу Такизаки турибди, унинг бойлиги 21,6 миллиард долларни ташкил қилади. Бу 2021 йилга нисбатан 4,2 миллиард долларга кам. Такизаки биринчи марта энг бой японияликлар рейтингида бундай юқори поғонага кўтарилди.

Учинчи ўринда 2021 йилги етакчи, SoftBank асосчиси Масаёши Сон банд қилган. Унинг бойлиги йил давомида рўйхатдаги бошқа иштирокчиларникидан ҳам пул, ҳам фоиз нисбатида кўпроқ камайди. Соннинг бойлиги икки баробардан кўпроққа қисқариб, 21,1 миллиард долларга тушган.