Андижонда

Режадаги барча ишлар ўз якунига етказилган


18.12.2023   1155

Бугунги кунда вилоятимизда 256 мингдан зиёд табиий газ ҳамда 471 мингдан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Истеъмолчиларга 5700 км газ қувурлари орқали табиий газ ҳамда 625 мингдан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 2.6 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 5.6 км газ қувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, барча ишлар тўлиқ якунига етказилган. Олтинкўл туманидаги “Уйғур” ва “Меҳнат” МФЙларни табиий газ билан таъминловчиўрта босимли ер ости газ қувури ҳамда “Иттифоқ” ва “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинилари ўрамидаги кўп қаватли уйларга газ етказиб берувчи тармоқнинг 800 погонаметрлик қисмлари, Асака туманидаги “Юқори бўз”, “Ниёзботир” маҳалла фуқаролари йиғинларига тортилган 2.8 кмлик ер ости ўрта босимли газ тармоғинининг 2 кмлик қисми мукаммал таъмирланди. Натижада 2320 та хонадондаги табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

“Режадаги барча ишлар ўз якунига етказилган. Тармоқларни қайта реконструкция қилиш ишлари режасига кўра жорий йилда 5.6 км узунликдаги тармоқларнинг хизмат муддати янада узайтирилди, - дейди Филиал бош муҳандиси Раҳматилло Темиров.Жалақудуқ туманидаги “Хасанқовоқ” МФЙдан “Гулистон”, “Навоий”, “Бозорбоши”, “Ғозичек” маҳаллалар йўналишидаги 3.5 км лик ер усти ўрта босимли газ тармоғинининг 2.1 км қисмини, Асака туманидаги “Ҳамдўстлик”, “Барака”, “Бирдамлик”, “Муқумий”, “Беруний”, “А.Темур” маҳаллалар ўрамидаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи 5.9 кмлик ер ости ўрта босим газ тармоғинининг 3.5 кмлик қисмини реконструкция қилинди.”

Табиий газни етказиб беришда нафақат газ қувурлари балки, газ тарқатиш қурилмаларининг ҳам ўрни беқиёс. Вилоятдаги мавжуд 1970 дона газ тарқатиш қурилмалари соҳа ходимлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Туманлардаги 12 та қурилмаларида мукаммал таъмир ишлари олиб борилиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Белгиланган режага кўра, 107.5 км газ қувурларини газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш белгиланган бўлиб, амалда 116.9 км қувурлар синалди ва тозаланди ҳамда белгиланган режа 116 фоизга бажарилди. Соҳа ходимлари томонидан 152 км ер усти газ қувурлари бўёқланди. Шунингдек, жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнида 205.1 км узунликдаги ер ости газ қувурларини ҳолатини махсус асбоб ёрдамида текшириш режалаштирилган эди. Амалда эсамутахассислар томонидан 276.1 км газ қувурлар ҳолати текширилиб, режа 135 фоизга бажарилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати