Эълон ва билдирувлар

«RIELTOR EKSPRESS KONSALTING» МЧЖ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


11.03.2022   369

«RIELTOR EKSPRESS KONSALTING» МЧЖ бошланғич бахоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ Очиқ аукцион савдосига Андижон шахри, А.Фитрат кўчаси, 214-уйда фаолият олиб бораётган «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Андижон филиалининг алоқа хатига асосан жамият балансида бўлган Хўжаобод тумани, Андижон МФЙ, Андижон кўчаси, 3-уйда жойлашган 643,91 кв.метр ер участка сатхидаги умумий қурилиш майдони 643,91 кв.метрдан иборат 0002-литердаги «Маъмурий бино» бино ва иншоотлари 508 569 525,0 (беш юз саккиз миллион беш юз олтмиш тўққиз минг беш юз йигирма беш) сўм бошланғич бахода нарҳи босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда. Очиқ аукцион савдоси 2022 йил 12 апрель куни соат 11:00 да Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уйда бўлиб ўтади. Ушбу кунда мулк сотилмаган тақдирда уларнинг такрорий аукцион савдоси 2022 йилнинг 15, 19, 22, 26 ва 29 апрель кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтади. Юқоридаги кўчмас мулклар белгиланган кунларда сотилмаган тақдирда очиқ аукцион савдолари юқоридаги мулклар сотилгунга қадар ёки савдодан олингунга қадар ҳафтанинг хар сешанба кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Андижон филиали маъсул вакили ёки савдо ташкилотчиси билан бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин. Талабгорларнинг аризалари Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси 122-уй, 3-қават 302-хонада иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 10.00дан 16.00 гача қабул қилинади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16:00 да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун: – жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, агарда унинг вакили бўлса қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат; – юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва Низом нусхаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат. Савдода катнашиш учун талабгорлар мулк бошланғич бахосининг 5 (беш) фоизи миқдорида гаров пули тўлайдилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсадини аниқ кўрсатилган холда савдо ташкилотчиси «Rieltor Ekspress Konsalting» МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар банк» Андижон филиали МФО: 00081, СТИР: 302 067 760, 2020 8000 0049 2779 6006 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади. Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Тел.: (74) 223-23-08, 90 524-07-70, 90 626-77-74. Лицензия RR-0026