Атрофга назар

РОССИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА МАХСУС ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


15.02.2022   378

“Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Россия давлатидаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади.

Ушбу поездлар 2022 йил 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади. Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.