Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади
15.01.2026 67
Бугун 15 январь санасидан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири бошланди.Бу жараёнда турли тушунмовчиликлар ва саволлар туғилиши табиий. Биз кўпчиликни қизиқтираётган мавзуга оид саволлар билан вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати бош мутахассиси Муроджон ТЎРАҚУЛОВга мурожаат этдик.
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш нима учун керак?
- Бу мамлакат иқтисодиётини келажакда ривожлантириш стратегиясини аниқлаш учун керак. Бунинг зарурати шундаки, қандай ва қанча ресурслар борлигини аниқлаб, қайта ишлаш чораларини шу орқали кўриш мумкин. Чунки биз аниқ рақамларсиз қаерга, қачон, қандай, қанча мутахассис кераклигини билолмаймиз.
- Бу жараён, албатта, осон бўлмаса керак? Рўйхатга олиш тадбири қандай амалга оширилади?
- Ҳар бир фуқаро ушбу жараёнларга бефарқ бўлмаса, биз яхши натижага эришишимиз мумкин. Тадбир икки босқичда уюштирилади. Биринчиси, 15 январдан 31 январгача – ўн етти кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш тарзида бўлиб, иккинчи босқич, тўртинчи февралдан йигирма саккизинчи февралгача маҳалла еттилиги аъзоларининг уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнлари билан якунланади.
- Жараёнда ҳамма саволларга жавоб бериш шартмикан?
- Даромад тури, қишлоқ хўжалиги фаолиятимиз ва бошқа шахсий маълумотларимизни тўлиқ берган тақдиримизда, бу маълумотлар солиқ идораларига ёки бошқа ташкилотларга бериладими?
- Йўқ. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида тўпланадиган маълумотлар бошқа ташкилотларга тақдим этилмайди. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланган бўлиб, уларнинг ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
- Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видео қўлланма мавжудми?
- Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни бўйича батафсил видео қўлланмани қуйидаги Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси @census_materiallari ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
- Уйма-уй юриб рўйхатга олиш жараёнларида кимлар иштирок этади?
- Рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичида, яъни 2026 йил 4–28 февраль кунлари уйма-уй юриб рўйхатга олиш жараёнида маҳалла еттилиги аъзолари иштирок этади. Уларнинг таркиби қуйидагича: ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, солиқ инспектори, рўйхатга олиш участкаси бошлиғи – маҳалла раиси, рўйхатга олиш участкаси бошлиғининг ўринбосари – профилактика инспектори.
Аҳоли жон бошига етарли бўлган энергетика, озуқа, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари захирасини яратиш ҳам айнан шу натижаларимизга боғлиқ.
- Энди ўйлаб кўринг, қай тарзда аниқ ва тўғри жавоб берилса, келгусидаги режаларни шу қадар тўғри аниқлаб олиш имконияти юзага келади.
Унутманг, маълумотлар, албатта, сир сақланади. Фақатгина статистик мақсадларда ишлатиш учун жамланади.
Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур, яъни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат маҳалла еттилиги аъзолари томонидан ўтказилади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмайди.
Шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмайди, онлайн рўйхатдан ўтишда махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа орқали белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш саволномасини тўлдирасиз.
Еттилик аъзолари ўз маҳалласида белгиланган муддатда рўйхатга олиш тадбирини ифодаловчи махсус бейджикда ва энг муҳими махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа census.stat.uz сайти орқали сизнинг маълумотларингизнихавфсиз маълумотлар базасига юборади.
Истисно ҳолларда, зарурат туғилганда, таркибга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Юртимизда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг. Келажак учун ва аниқ режалар учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
Гулжаҳон ЖАББОРОВА.
