Андижонда

САЛКАМ БИР АСРЛИК БОҒ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА


04.05.2022   123

Андижон шаҳри марказидаги Алишер Навоийномидаги маданият ва истироҳат боғи ташкил этилганига ҳам салкам бир аср бўлмоқда (1934). Ушбу боғ вилоят аҳолисининг севимли дам олиш масканларидан бирига айланган. Халқимизнинг бугунги кунда янгича тарзда яшаб, дунёқарашлари, фикрлашлари, муносабатлари ҳам янгиланяпти. Шуларни ҳисобга олиб, жойларда аввалги қурилган бинолар, барпо қилинган боғлар замонавий кўринишга келтирилмоқда.

Хабарингиз бор, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг янгича юз очишига, кўркамлигини оширишга қизғин киришилган эди. Шу кунларда маскан катта бунёдкорлик майдонига айланган. Шаҳардаги жонкуяр фаоллар, вилоятдаги қатор бошқарма ва ташкилотлар томонидан кўнгилли ишчи-ҳашарчилар биринчи босқичдаги ишларни ниҳоясига етказишяпти. Боғ ҳудудидаги дарахтларга замонавий кўринишдаги шакллар берилди. Қолаверса ноёб дарахт кўчатлари ўтқазиш мавсумий гуллар экиш учун жой тайёрланмоқда. Юртдошларимизнинг дам олишлари,қулай ҳордиқ чиқаришлари учун махсус-ақлли (smart) ўриндиқлар жойлаштирмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов масканда қилинаётган ишлар билан танишишди ва қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини берди.

Шунингдек, ҳашарчилар учун жонлиқ сўйилиб, дуолар қилинди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.