Атрофга назар

САМДУГА ШАРОФ РАШИДОВ НОМИ БЕРИЛДИ


15.01.2022   479

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентнинг 5847-сонли қарорида айтиб ўтилган.

Қарорда, шунингдек СамДУ трансформация қилиниши ва 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000таликка киритиш вазифаси ҳам қўйилган. Бунинг учун махсус офис ташкил қилинади.

Шунингдек, университет таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти ва Ургут филиали ташкил этилиши режалаштириляпти.