Андижонда

САНОАТ: АНДИЖОН УЧИНЧИ ЎРИНДА ҚАЙД ЭТИЛДИ


18.11.2022   174

Қайси ҳудудда саноат корхоналари кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 97 054 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қиляпти – 16 598 та.

Кейинги ўринлардан мос равишда 10 785 та ҳамда 9 799 та саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган Фарғона вилояти ва Андижон вилояти жой олди.