Андижонда

«SAVE ARAL–2022» МАРАФОНИ ШАҲРИХОНДА ЎТКАЗИЛДИ


04.10.2022   302

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортни янада оммалаштириш, юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасидабугун Шаҳрихон туманида “Save Aral – 2022” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этдилар.

Марафоннинг тантанали очилиши маросимида вилоят ҳокимлиги котибият мудири Э.Холмирзаев, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси бўлим мудири Ш.Усмоновлар ушбу спорт тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад-вазифалар ҳақида сўз юритишиб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тиладилар.

Мазкур “Save Aral – 2022” югуриш марафони Орол денгизи ҳавзаси атрофидаги экологик вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Қизиқарли кечган мусобақа якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Хурсандбек АРАББОЕВ,

Муаллиф олган суратлар.