Андижонда

Сайлов -2023: 28 ИЮНЬ КУНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНАДИ


20.06.2023   190

Бугун - 20 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ундаcайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, Президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланди.Ўзбекистон Республикасининг сайлов ўтказувчи участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Қонунчиликка кўра, муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва уч кун қолганида тугалланади.

Ушбуга асосан, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнькуни бошланиб, 2023 йил 5 июлга қадар давом этади. Яъни 5 июль - муддатидан олдин овоз беришнинг сўнгги куни. Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар бўлиб ўтади.

Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан овоз бериш бюллетенини олади ва бу ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

Махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчибюллетенни тўлдиради ва бюллетенни ёпиқ конвертда қолдиради. Конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади.

Йиғилишда муддатидан олдин овоз бериш ҳақида сайловчиларнинг хабардорлигиниоширишда медиамаконнинг ўрни муҳимлиги алоҳида эътироф этилди. Бу борада ижтимоий тармоқлардаги расмий сайтлар ва каналлар, телевидение ва бошқа ОАВларни кенг жалб этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Видеоконференц мажлисдан сўнг 2-Андижон округ комиссияси раиси томонидан муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик босқичи якуний паллага киргани, чора-тадбирларни Сайлов кодекси доирасида, календарь режага мувофиқоғишмай амалга ошириш зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, овоз бериш бюллетенларини участка комиссияларига белгиланган муддатларда етказиб бериш чоралари белгиланди.

2-Андижон округ комиссияси Матбуот маркази.