Етти иқлим

Сайёҳлар учун энг хавфли шаҳарлар маълум қилинди


24.07.2024   524

2024 йилда сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфли шаҳарлар аниқланди. Forbes Advisor рейтингига кўра, Венесуэла, Покистон ва Мянма шаҳарлари халқаро саёҳатчилар учун энг хавфли йўналишлар деб топилди.

Тадқиқотда саёҳат хавфсизлиги рейтингини ишлаб чиқиш учун қуйидаги омиллар ҳисобга олинган: жиноятчилик, шахсий хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, табиий офатлар ва рақамли хавфсизлик. Шаҳарлар сайёҳлар учун умумий хавфни кўрсатиш мақсадида 100 балли шкала бўйича баҳоланган

Тадқиқотга кўра, саёҳатчилар учун энг хавфли шаҳар Венесуэла пойтахти Каракас ҳисобланади. Рўйхатдаги кейинги шаҳар Карачи (Покистон) бўлди. У минтақадаги террорчилик хавфи туфайли сайёҳлар учун иккинчи энг хавфли шаҳар деб топилди.Учинчи ўринни Мянманинг Янгон шаҳри эгаллади. Ушбу шаҳарда шахсий маълумотларни ўғирлаш, табиий офатлар ва соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатсизлиги хавфи юқори эканлигини кўрсатди.