Андижонда

Сайёр судлардан: Қонун барча учун баробар


20.03.2025   689

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув тарнспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими томонидан белгиланган меъёрларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадида назорат-рейд ва профилактик тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойига қадар 7 та тадбиркорлик субъектларида текширувлар амалга оширилиб, қонуний чора кўришлик учун транспорт бошқармасига юборилди.

Шунингдек, МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 1 минг 560 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Суд органлари томонидан қабул қилинган 549 та қарорлар ҳуқуқбузарлик содир этган вақтдан белгиланган муддатда фаолиятини қонунийлаштирган 298 нафар фуқароларнинг ишлари қонун ҳужжатига асосан тугатилган. Белгиланган тартибда фаолиятини қонунийлаштирмаган 251 нафар ҳуқуқбузарларга маъмурий жазолар қўлланилган.

Қайд этиш керак, тарози назорати бўйича ушбу даврда 47 та юк автомобиллари текширилиб, ортиқча юк юклаган 11 нафар ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шу ўринда жойларда ўтказилаётган йўналишдаги сайёр судларга тўхталсак. Уларда киракашлик қилаётган пайтда ҳуқуқбузарликларга йўл қўяётганларнинг ноқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

  • Навбатдаги сайёр суд мажлиси вилоят Транспорт бошқармаси биносида бўлиб ўтди, - дейди жиноят ишлар бўйича Андижон шаҳар суди тергов судьяси Тўлқин Тўрақулов. – Унда Андижон шаҳри ҳудудида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этган 69 нафар фуқаролар ишини кўриб чиқдик. Якунда мазкур фаолият билан биринчи марта лицензиясиз шуғулланган ва йўл қўйилган бузилишларни аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган17 нафар шахсларга оид маъумрий ишлар тугатилди. Уларни жавобгарликдан озод этиш қарорлари қабул қилинди. Ҳуқуқий бузилишни белгиланган муддатдан кечиктириб ҳал этган 27 нафар фуқароларга қонунда юелгиланганидан кам жарима жазоси тайинланди.

Бундай сайёр судлар ва профилактик тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Шерзодбек ИШАНОВ,

Транспорт назорати инспекцияси

вилоят ҳудудий

бўлими бошлиғи