СЕНАТ ИШЧИ ГУРУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА
16.04.2022 414
Шу йилнинг мaй oйидa юртимиздa фуқрoлaр йиғинлар раиси (оқсоқоли) сaйлoви бўлиб ўтади. Aйни кунлaрдa муҳим жaрaёнгa тaйёргaрлик ишлaри дaвoм этмoқдa.
Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи аъзолари “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказдилар. Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази залида ташкил этилган тадбирда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров, сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман (шаҳар) комиссиялари аъзолари ҳамда маҳаллалардаги ишчи гуруҳи раислари иштирок этдилар.




Ўқув-семинарда Сенат аъзоси Т.Мадумаров, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишонов, сайловни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзоси А.Бобоев ва адлия органи вакиллари “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод кўрсатиш тартиби, номзодлар ва уларга қўйилган қонуний талаблар ҳақида тушунтириб ўтдилар.
Шунингдек, қатнашчиларга сайлов жараёнини ўтказиш билан боғлиқ бўлган кўргазмали материаллар тарқатилди. Айрим маҳаллалар жойларга борилиб ўрганилди, фаолларга жараённинг қонуний жиҳатлари хусусида маслаҳатлар берилди. Семинар якунида ишчи гуруҳи аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Гулжаҳон ЖАББОРОВА.
