Атрофга назар

СЕЙСМОЛОГЛАРНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИГА КЎРА ЗИЛЗИЛАЛАРНИНГ ВАЙРОНКОРЛИК ДАРАЖАСИ ҚУЙИДАГИЧА:


23.03.2023   152

1 балл – фақат махсус ускуналар билан аниқланади;

2 балл – сезгир уй ҳайвонлари ва биноларнинг юқори қаватидаги баъзи одамлар сезади;

3 балл – фақат баъзи бинолар ичида, худди юк машинасининг силкиниши каби сезилади;

4 балл –кўп одамлар сезади, дераза ва эшиклар чайқалиши мумкин;

5 балл – осилган нарсалар тебранади, пол ғижирлайди, ойналар зириллайди;

6 балл – деворда ёриқлар пайдо бўлади;

7 балл – биноларга жиддий зарар етади;

8 балл – биноларда вайронагарчилик кузатилади;

9 балл – бино, девор ва томларнинг қулаши кузатилади. Тоғларда кўчки содир бўлади;

10 балл – кўплаб бинолар қулайди. Тупроқ қатламида 1 метргача ёриқлар пайдо бўлади, кўллар ҳосил бўлиши мумкин;

11 балл – Тоғларда катта кўчкилар бўлади. Бинолар буткул бузилиб кетади;

12 балл – Ер рельефи кенг миқёсда ўзгаради