Атрофга назар

Шаффофлик – сифатли ва адолатли хизмат гарови


26.03.2026   90

Мамлакатимизда барча соҳаларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, айниқса, банклар тизими фаолиятида коррупцияга қарши курашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу мақсаддаАТ Халқ банки вилоят минтақавий марказида ҳам изчил ишлар амалга оширилиб, ходимлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган минтақавий марказ ходимлари ўртасида коррупцияни олдини олиш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга бағишланган семинар тадбири ҳам коррупцияга қарши кураш мақсадларига қаратилди.

Тадбирда минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари Зиёдбек Худойбердиев, вилоят прокуратураси масъул ходими Моҳирбек Иброҳимов ва бошқамутасаддилар иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Хусусан, банк ходимлари зиммасига юклатилган масъулият, хизмат интизоми, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Минтақавий марказ ва банк хизматлари марказларида банк филиалларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкил этилган алоқа каналлари, ишонч телефонлари, шунингдек банкнинг расмий веб-сайтидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида саҳифалар семинар иштирокчиларига яна бир бор таништириб ўтилди.

Семинарда Андижон вилоят прокуратураси масъул ходимининг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг келтириб чиқараётган оқибатлари, кибержиноятларнинг олдини олиш мавзусидаги маърузаси ҳам тингланди. Жонли мулоқот тарзида ўтказилган семинарда банк ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоб олдилар.

Аброрбек НИЗОМОВ,

АТ Халқ банки Андижон вилоят

минтақавий маркази Ички назорат

ва комплаенс хизмати катта менежери.