Атрофга назар

Шахмат ишқибози ва Хемингуэй


02.07.2024   220

Машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй тасвирий санъат асарларига жуда ишқибоз бўлган. Ҳатто, унинг нодир расмлар тўпланган каттагина галереяси ҳам бор эди. У қўлга киритган расмлари билан фахрланар, уларни кўз-кўз қилишни ёқтирар эди. Уйига келган меҳмонларни бу галереяни томоша қилдирмай жўнатмасди.

Кунлардан бирида бир меҳмон бошқа расмларга парво қилмай шахматчилар тасвирланган расмга узоқ кўз тикиб қолади. Буни пайқаган ёзувчи меҳмондан:

- Бу расм сизга ёқдими? - деб сўрайди.

Меҳмон эса:

- Ёққанда қандоқ! Азамат, уч юришда мот қилибди-я!