Етти иқлим

ШАХМАТ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА КИРИТИЛДИ


24.05.2022   282

Грузия Вазирлар маҳкамасининг қарори билан шахмат мактабларнинг бошланғич синфларида ўқитилиши мажбурий дарсларга қаторига киритилди.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфидаёқ болаларга шахмат ўйнаш ўргатилади, деб ёзади «Грузия Online».

Таълим вазирлиги шахмат болаларнинг таҳлилий, мантиқий, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириб, амалий вазифаларни бажаришида қўл келади, деган фикрга келган.

«Шахматни ўргатиш 2022-2023 ўқув йилидан фанлар дастурига киритилади, унгача миллий шахмат федерацияси кўмагида ўқитувчиларнинг ўзлари янги фандан сабоқ беришга тайёрланади», — дейилади Грузия таълим вазирлиги баёнотида.