Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтингида биринчи

24.06.2024 373
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди ва ундан 7 нафар чарм қўлқоп усталаримиз ўрин олди.
Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилаб, ушбу йўналишда биринчи ўриндан жой олди. Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасида, Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярименгил вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллади. Биринчи ярим енгил вазнда рингга кўтарилаётган Муҳаммад Шехов ўтган ойдаги сингари 6-ўринда қолди.