Андижонда

ШАҲРИХОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА


23.08.2023   136

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ вакили Воҳиджон Содиқов Шаҳрихон туманидаги “Юзлар” ва “Назармаҳрам” МФЙ вакиллари билан учрашди.

Дастлаб “Юзлар” маҳалласи фуқароларининг суюлтирилган газ таъминоти борасидаги муаммолар тингланди. Унда Тўланбой Холиқов, Ҳасанбой Холматов, Бозорбой Назаров, Гулбаҳор Абдуллаеваларнинг мурожаатларига қулоқ тутилди. Таъминотда суюлтирилган газ етказиб беришдаги муддатнинг бироз чўзилганлиги, ID карталар ишлаш тартиби, маиший газ баллон олиш ва бошқа йўналишдаги саволлар бўйича масъулларнинг тушунча ва тавсиялари эшитилди.

“Тўғриси маиший газ баллонни яқинда алиштиргандим. Газ сизиб сиқиш ҳолатини сезиб, ишлатмай тургандим. Қаерга ёки кимга мурожаат қилишни ҳам билмай тургандим. Бу бўйича мурожаат қилгандим, шу пайтни ўзидаёқ уйимга газчилар киришиб, мурожаатимни ижобий ҳал қилишди”, - дейди маҳалланинг “Деҳқонобод” кўчасида яшовчи Нафисахон Исақова.

Сайёр қабул вақтида маиший газ баллон сўраб мурожаат қилган Фаридахон Эрматова ва Наргизахон Дарвишеваларнинг ҳам мурожаати ижобий ҳал этилди.

“Назармаҳрам” МФЙда давом этган сайёр қабулда суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидалари, маиший газ баллон ва ID карталар олиш тартиби, таъминот муддати, назорат тарозилари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар тақдим этилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати