Андижонда

ШАҲРИХОНДА АНТИКОРРУПЦИОН СИЁСАТГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ


21.02.2023   213

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Тараққиётининг янги босқичида турган Янги Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.

“Шаҳрихонтумангаз” газ таъминоти бўлимида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурлардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш” бўлими ва Филиалнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда соҳа ходимлари биландавра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда мутахассислар томонидан раҳбарият ва унинг таркибий бўлинмаларида коррупцияни олдини олиш, ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, профилактик тадбирларни ўтказиш, коррупция ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди. Шунингдек, корруцияга элтувчи ҳолатлар ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумот берилди. Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси “Пора олиш”, 211-моддаси “Пора бериш” ва 212-моддалари “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” моддаларида айнан коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликлар кўзда тутилганлиги яна бир бор етказилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати