Шаҳрихонда суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда

13.01.2025 727
Шаҳрихон тумани Андижон вилоятидаги суюлтирилган газ истеъмолчилари сони бўйича йирик ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда тумандан 49 мингга яқин истеъмолчилар истиқомат қилмоқда. Уларга “Шаҳрихонтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 7 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда “Шаҳрихон” газ тўлдириш шохобчаси орқали хизмат кўрсатилмоқда.
“Маҳалламизтуман ва вилоятимизнинг энг йирик маҳаллаларидан бири бўлишига қармасдан суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда. Белгиланган графигимиз бор. Ҳар ойнинг белгиланган кунида бизни МФЙ ўрамидаги истеъмолчиларга “Шаҳрихонтумангаз” филиали ходимлари “айланма” усул бўйича аҳоли маиший газ баллонларини алмаштириб кетмоқдалар”-дея маълумот берди маҳалла фаоли Зокир ота Матқулов.
Филиал томонидан маҳалла аҳлига 768 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган.Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 108%ни, истеъмочиларга суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги эса 40-42 кунни ташкил этмоқда.
Шаҳрихон туманидаги 48 802 истеъмолчида 52 613 та маиший газ баллонлари мавжуд. Шундан 45 854 донаси ижара шартнома асосида таъминотчи томонидан тарқатилган. Ўтган йил давомида шаҳрихонликларга 7 900 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, газ етказиб бериш вақтида истеъмолчиларга суюлтирилган газдан фойдаланиш тартиблари, ID карталар ва онлайн тизимнинг афзалликлари, назорат тарозилари ҳақида маълумотлар берилмоқда. Хусусан, хавфсиз ва оқилона фойдаланишда нималарга эътибор бериш зарурлиги, аслида суюлтирилган газни ишлатиш тартиблари, маиший газ баллонни сақлаш қоидалари ва бошқа тегишли масалалар бўйича тавсиялар берилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати