Андижонда

Шаҳрихонлик маҳалла газчилари “Hudud mobile” дастури орқали хонадонларга хизмат кўрсатишмоқда


03.10.2025   46

Маълумки, газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш баробарида, соҳада “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бунда аҳоли ўз мурожаатини маҳаллада ташкил этилган тизим ходимига мурожаат қилиши мумкин. Натижада эса газ таъминот ходими ва истеъмолчи орасидаги масофа янада яқинлашди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади.

Шаҳрихон туманидаги “Қўрғонча”, “Туркистон”, “Қашқар”, “Дориломон” ва “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини табиий газ етказиб бериш борасида 1-йирик ҳудудга бириктирилган. Юқорида номлари келтирилган маҳаллаларга эса Иброҳимжон Қувватов маҳалла газчиси сифатида хизмат кўрсатади.

“...Муроджон Қўрчиевни хонадонига келдим, - дейди маҳалла газчиси.Дастур орқали муаммо борлиги айтилди. Алоқага чиқмаётган ҳисоблагич дастурга ишлатилган газ миқдорини ҳақидаги маълумотни узатишни бошлади. Онлайн дастур асосида ишлашни бошлаганимиздан бери, ишларимизва вазифаларимиз аниқлашди, вақт тежаляпти, натижада эса янада кўпроқ хонадонларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлаяпмиз...”

“Hudud mobile” дастуридан топшириқ олган И.Қувватов кун давомида берилган вазифаларни бажариш билан машғул бўлди. Бир истеъмолчининг газ ҳисоблаш ускунасидаги сим картани янгисига алиштирган бўлса, яна бир ҳисоблагични қувватлагичини янгилади.

Маҳалла газчи бўлган Иброҳимжон муаммоларни бартараф этиш асоносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.Шунингдек, табиий газ билан боғлиқ ёнғинлар олдини олиш, ис газидан огоҳ бўлишга оид кенг тартибдаги тарғиботларни ҳам олиб боришмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати