ШАҲРИХОНЛИКЛАР ҲАМ САЙЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР
19.05.2022 527
Шаҳрихон тумани Сахиобод маҳалласи аҳолиси ўзларига муносиб деб билган вакилга овоз бердилар.
Тумандаги 46-умумтаълим мактабида ўтказилган жараёнда маҳалла аҳли халқ дардига шерик бўлгувчи, маҳалладаги муаммоларга бирдек ечим қидиргувчи, жамиятда фаол бўлган номзодга овоз бердилар.
332 та вакил иштирокида бўлиб ўтган жараёнда уч номзод орасидан 295 та овоз билан ғолиб бўлиб, Ҳакимов Маҳаммаджон Алижонович маҳалла раиси этиб сайланди.
Сайлов жараёнлари адолатли, шаффоф тарзда бўлиб ўтди.
