Андижонда

ШАРДА БИЛАН ҲАМКОРЛИК: битирувчилар учун имтиёзлар


10.03.2023   177

Вилоят халқ таълими бошқармаси Шарда университети маъмурияти билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, таълим соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўзаро алмашинувини таъминлаш ва мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш масалаларида ўзаро музокаралар олиб борди.

Учрашув давомида билдирилган таклифлар икки томонлама тўла маъқулланди. Яъни, жорий ўқув йилида ҳам анъанавий тарзда ўтказиладиган “Шарда олимпиадаси” ташкил этилади ва ғолиб ўқувчилар имтиёзли равишда мазкур таълим муассасасига қабул қилинади; 2022-2023 ўқув йилида мактабни тамомловчи битирувчилар учун тўлов-шартнома маблағларида махсус имтиёзлар жорий этилади; университетнинг етакчи профессорлари ва мактабларнинг чет тили ўқитувчиларини ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.