Андижонда

ШИРМОНБУЛОҚНИНГ ШИФОБАХШ ПАПАЙЯЛАРИ


20.11.2021   380

Сўлим гўшаси, баҳаво ва ўзгача иқлими, шифобахш сувлари, бир сўз билан айтганда, такрорланмас табиати билан ажралиб турувчи Ширмонбулоқ нафақат вилоятимиз, балки бутун Ўзбекистонга маълуму машҳур қишлоқдир. Бу масканнинг инсонлариилмда ҳам, деҳқончиликда ҳамтенги йўқ, меҳнаткаш, изланувчан, иқтидорли кишилардир.

Касби болалар шифокори бўлишига қарамай, ўз қизиқишлари ва бўш вақтини тўғри йўналтира олган Одилбек Сиддиқов оғир пандемия даврининг карантин пайтидан унумли фойдаланиб, ҳовли чеккасидан икки ярим сотихни иссиқхона қуриш билан бошлади. Аввалига фақатгина банан, киви ва лимонкўчатлари билан иш бошлаган шифокор аста-секин ноёб кўчатлар, цитрус мевалар етиштиришга қизиқиб қолди.

Тиббиёт билан табобатни умумлаштиришга ҳавасланган қаҳрамонимиз папайя, фехоа, зайтун, мандарин, лимон, грейпфрут, маракуя, гожжи, банан каби дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган турфа хил иқлим мева кўчатларини ўз иссиқхонасида етиштира бошлади.

Папайя меваси таркибида катта миқдорда папаин сақлайди, шу сабабли диск чуррасидаги оғриқни қолдиради, дейди Одилбек Сиддиқов. Антиоксидантлик хусусияти туфайли ош-қозон-ичак ҳазмида фойдали. Барги қандли диабетда фойдаланилса, глюкозани туширади, бир неча хил витаминларга бой, юзни тиниқлаштириб, ёшартиради. Юртимизда унинг ўриндош турдаги меваси йўқлиги туфайли, бутун Ўзбекистон бўйлаб харидоргир. Қизиғи шундаки, Европа давлатлари ёки бошқа жойлардаги папайя мевалари бемаза бодрингга ўхшаса, бизнинг шифобахш, минералларга бой тупроғимизда ширин қовун, ҳандалак таъмини беради. 1 кг папайя 150 минг сўм бўлиб, битта дарахти бир йилда 15-20 кг гача ҳосил беради.

Иссиқхона худди тропик ўрмонга ўхшайди. Кўчатлар хилма-хиллиги, турли хил мевалар, ҳатто қуриган барглари ҳам шифобахш экан.

Фахоа кўчати совуққа чидамли, ҳар жиҳатдан иқлимимизга мос доривор ўсимлик, мевасини витамин кони дейиш мумкин, дейди тухумдек келувчи мевани кўрсатиб. Қон босимини тез тушириши сабабли болаларга тавсия қилинмайди, бошқа мевалардан йод моддасини кўп миқдорда сақлаши билан фарқ қилади.

Буниси эса зайтун - умрбоқий кўчат. Қонни тозалаш хусусияти жуда юқори. Ҳар куни зайтун еган инсон қаримайди, дейишади юнон донишмандлари. Совуқ ва қурғоқчиликка чидамли ва бизнинг ҳудудда ўстириш қулай. 1 кг меваси 60 минг сўм.

Одилжон ака ҳар бир ўсимлик хусусиятлари ҳақида етарли даражада маълумотга эга. Уларнинг таркиби, шифобахшлиги, фойда ва зарарлари тўғрисида барча харидору қизиқувчиларга эринмай гапириб беради. Унинг бу ҳаракатлари нафақаттабобатга, балки тадбиркорликка ҳам кенг йўл очмоқда.

Иродахон Сидиқова,

ўқитувчи.