Андижонда

ШОДИЁНАЛАРДА МИЛЛАТЛАР БИРДАМЛИГИ НАМОЁН


27.03.2022   631

Сайлда миллий таомлар – кўк сомсаю чучваралар, мантилар, лочираю сумалак каби баҳорий тортиқлар байрам дастурхонини безади. Шу билан бирга вилоятимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўзига хос урф-одатлари, ош-овқатлари ранг-баранглик бахш этди.

Дошқозонда қайнаётган сумалак иси бутун Андижонни тутди. Бир томонда “анжанча паловхонтўра” ташриф буюрганларга тортиқ этиляпти.