Етти иқлим

ШРИ-ЛАНКА ПРЕЗИДЕНТИ МАМЛАКАТНИ ТАРК ЭТДИ


13.07.2022   264

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатни тарк этгани айтилмоқда.

Манбаларга кўра, Ражапакса рафиқаси ва тансоқчиси билан мамлакатдан учиб кетган ва Малдив ороллари томон йўл олган.

Аввалроқ Шри-Ланкадаги намойишчилар Ражапакса қароргоҳини ўраб олиб, назоратни ўз қўлига олди ва оқибатда давлат раҳбари уни тарк этишга мажбур бўлди.