Етти иқлим

Скелет 44,6 млн долларга сотилди


24.07.2024   559

Кеч Юра даври (тахм. 163–145 млн йиллар аввал)га мансуб стегозавр скелети Нью-Йоркдаги кимошди савдосида рекорд қиймат — 44,6 млн долларга сотилди.

Маълум қилинишича, APEX деб номланган бу скелет шу пайтгача топилган стегозавр суяклари орасида энг яхши сақлангани саналади. $44,6 млн эса уни аукционлар тарихида энг қимматга сотилган қазилмага айлантирди. Олдинги рекорд «Стэн» лақабли тираннозаврга тегишли эди — $31,8 млн.

Аукционлар уйи сотувчининг номини кўрсатмади (харидорнинг номи умуман сир тутилади). Фақат унинг таниқли ва ҳурматли тижорий палеонотолог экани, стегозавр скелетини ўзига қарашли ерда (Колорадо штати, 2022 йил) топиб олгани келтирилган.