Андижонда

СОБИҚ БАНК ХОДИМИ ВА ФЕРМЕР $50 МИНГЛИК ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТНИ ЎЗЛАШТИРГАНИ АЙТИЛМОҚДА


10.05.2022   269

Избоскан туманида собиқ банк ходими тадбиркор билан бирга иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 минг доллар имтиёзли кредитни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Бу, «Туронбанк» АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

Текширув давомида етказилган зарарнинг 20 минг доллари ундирилиб, гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дейилади “Газета.uz” хабарида.

Банк филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги «H.» хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П. замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 000 АҚШ доллари имтиёзли кредитни иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилганликларини билдириляпти.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,