Атрофга назар

Сохта пуллар йўқ қилинди


01.07.2024   319

Махсус ёндириб йўқ қилиш тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирларда аниқланган 1 млрд 200 млн сўм сохта пул ёқиб юборилган.

Навоийда ноқонуний фаолиятдан олинган маҳуслотлар ва сохта пуллар ёқиб юборилди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўқ қилиш тадбирида божхона, прокуратура, МИБ, Экология бошқармалари масъул ходимлари қатнашган.

Тадбирда тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 млн сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар суд қарорига асосан тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинган.