Андижонда

Соҳа ходимлари орасида коррупцияни олдини олиш бўйича тарғиботлар давом эттирилмоқда


21.02.2025   487

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими мутахассисилари соҳа ходимлари орасида профилактик суҳбат ўтказишни давом эттиришмоқда. Бу галги суҳбат Асака туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида меҳнат қилаётган чилангар ва мутахассислар иштирокида ўтказилди. Унда “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимининг газ тармоқларига техник хизмат кўрсатиш усталари, чилангарлар ва муҳандислар қатнашдилар.

Суҳбат давомидамутахассис Т.Расулов соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, коррупцияга қарши кураш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бу иллатни йўқ қилишда барча бир тану бир жон бўлиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, соҳани коррупциядан холи тизим қилиш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш, ҳалол меҳнат қилиш, ноқонуний ишлар, тармоқдаги уланмалар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати