Атрофга назар

Сокин куз... Қайноқ қаҳва... Ёмғир томчилари


25.10.2023   112

Куз... Мана узок кутилган фаслнинг ажиб мафтункор палласидамиз. Шукрки, заррин япроқларнинг шитирлаши, майин томчиларнинг қиров бўлиб гулу майсаларга қўниши, олтинранг борлиқнинг сокин кунлари бағридамиз.

Бу лаҳзаларни ҳар йили интиқиқб кутаман. Куз фаслини яхши кўраман. Ёмғир... Шамол.. Уларнинг манзили қалбимга ингандек гўё. Кузга айланган чиройни кўнгил билан ҳис қилиш керак аслида. Бу гўзалликни кўра олмайдиганларга ачинаман. Ахир олтинга бурканган баргларниниг оҳиста ерга қўнишию, ёмғир томчиларининг майин оҳангги ҳамда шалаббо заминнинг хушбўй иси чинакам завқ эмасми?!

Тасаввур қилинг, ёмғирли майин ҳаво остида қайноққина қаҳва тайёрлаб, китоб мутолааси билан банд бўлиш, хаёлларни олис-олис манзилларга етаклаш ҳақиқий ҳузурку!

Куз, қалбимга, юртимга ташрифингдан нақадар бахтлиман яна!...

Дилбарой НЕЪМАТЖОНОВА,

Муҳаммад Юсуф мактаби 10- синф ўқувчиси