Солиқ қонунчилиги: НИМАЛАР ЎЗГАРДИ?
20.01.2022 781
19 январь куни Андижон вилояти Андижон давлат Солиқ бошқармасида Солиқ қонунчилигидаги сўнгги янгиликларга бағишланган семинар ташкил этилди.
ТадбирдаДавлат Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев, бошқарма директорлари, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Дастлаб, 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар, солиқ юкини камайтириш, тадбиркорларга яратилаётган шароитлар , солиқ тўловчиларини ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби тўғрисида батафсил маълумот ҳамда тушунтириш берилди.
Унда жисмоний шахсларнинг рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, энг яқин бўлган солиқ органига бориш ёки электрон шаклда ариза бериш орқали даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини банк картасига қайтариш механизми жори этилаётгани ҳақида айтиб ўтилди.
Маълумот ўрнида:
ФОЙДА СОЛИҒИ
Асосий воситаларга инвестициялар киритилишини рағбатлантириш мақсадида, фойда солиғи базасидан чегириладиган айрим харажатлар миқдори оширилмоқда. Жумладан: амортизация ажратмалари нормалари – ўртача 2 баробарга, хусусан бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизга, иншоотлар – 5 фоиздан 10 фоизга, қувурлар, электр узатиш линиялари ва телекомуникациялар – 8 фоиздан 15 фоизга, машиналар ва асбоб-ускуналар – 15 фоиздан 20 фоизга, компютер ва периферия ускуналари 20 фоиздан 40 фоизга оширилмоқда.
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ
Хусусий тижорат ташкилотларига жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.
Мутлақ нархларда белгиланган хизматларга ҳамда қўшимча банк хизматларига (ҳисобрақам очиш, касса хизматлари)қўшилган қиймат солиғи солиш тартиби киритилмоқда.
Суғориладиган ер майдони 25 гектардан кўп қишлоқ хўжалиги корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтказилиши белгиланмоқда (ҳозирда 50 гектардан кўп ер майдонига эга корхоналар ўтказилади).
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ
Тадбиркорларга улар умумий майдони 1000 кв метрдан(10 сотихдан) ортиқ бўлган бино (иншоот)ларга мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк ва ер солиғи бўйича тўловларни олти ойга кечиктириш ҳуқуқи берилмоқда.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилмоқда. Шунингдек, солиқ солиш мақсадида
РЕНТА СОЛИҒИ
Фойдали қазилмаларнинг нархи ошиши натижасида вужудга келадиган юқори даражадаги фойданинг бир қисмини бюджетга ундириш мақсадида махсус рента солиғи жорий қилинмоқда.
ИЖТИМОИЙ СОЛИҒИ
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун беогиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланмоқда.
ДАРОМАД СОЛИҒИ
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга йўналтирган маблағлар даромад солиғидан озод этилмоқда:
*олий ва профессионал таълим муассасалрида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим крдитларини (фоизлари билан) қоплашга;
*ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни 15 млн сўмгача миқдорда қоплашга.
Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА
Муаллиф олган суратлар
