Атрофга назар

Совуқ душ қабул қилинг - кони фойда


18.10.2023   86

Совуқ душга тушиш кўпчиликка ёқмаса ҳам, кони фойда. Иммунитет тизимини кувватлантиради. Қон айланишни яхшилайди. Салқин сувга тушганда қон томирлари тораяди. Оқибатда қон оқиш тезлиги ортади Яхши қон айланиши қон босимининг кўтарилишининг олдини олади ва қон томирларини кучайтиради. Ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради. Совук сувда вужуд ўзини иситиш учун кўпроқ энергия сарфлайди. Бу учун бадандаги кўп ёғлар ёқилади ва озишга ёрдамчи булади.

Вужуд иссиқлигини тартибга солади. Совук душлар термогенезга йўл очадиган стресснинг яхши шаклининг ривожланишини таъминлайди. Шу тариқа вужуддаги тикланиш тизимлари фаол ҳолатга келади. Агар оёқ- қўлларингиз доим совқотиб юришидан шикоят қилсангиз ёки кўп терлайдиган бўлсангиз совуқ душ қабуллашга ўрганинг.

Депрессияни камайтиради. Виржиниядаги “Common Wealth” университетида ўтказилган бир тадқиқотга кўра, совуқ сув миянинг норадреналин ишлаб чиқарувчи мовий нукталарини уйғотади. Норадреналин эса депрессиянинг олдини олишга хизмат қиладиган гормон.

Лимфа тизимини кучайтиради. Бу мускулларнинг таранглашиши оқибатида юз беради. Совуқ душ вужуддаги бутун мускулларни таранглаштиргани учун лимфа тизими янада яхши ишлайди. Шу тариқа ортикча моддалар бадандан тезроқ чиқариб ташланади.

Совуқ душнинг таъсирини нафас олишингизда ҳам хис этасиз. Совук душ ўпкаларни очиб, кўпрок кислород олишингизни таъминлайди. Шу орқали чарчоқни камроқ хис киласиз ва спорт билан шуғулланаётганда тез чарчаб колмайсиз. Иссик сув терини ва сочни қуритиб ташлайди. Совук сув эса сочни ялтиратиб, терини соғломлаштиради.