Андижонда

СУД РАИСИ МАҲАЛЛАДА АРЗГЎЙЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ


09.11.2022   251

Андижон туманининг Миробод маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев ва судьялар томонидан сайёр қабул ҳамда аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Дастлаб учрашувда қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, Тараққиёт стратегиясида назарда тутилган бешта асосий вазифанинг иккинчиси ҳам суд-ҳуқуқ ислоҳотларини изчил давом эттириш билан боғлиқ бўлиб, “суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим” деган қараш ҳеч қачон ўзгармас тамойилга айланиши зарур. Мулоқотда айни йўналиш билан боғлиқ масалалар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Сайёр қабулда никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар юзасидан 3 нафар, ер низоси бўйича 1 нафар, уй-жой низоси бўйича 1 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди ҳамда барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш билан боғлиқ жазони ўтаётган 10 нафар шахс билан ҳам мулоқот қилинди. Уларнинг жазодан муддатиданилгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.