Андижонда

“СУЛТОН ОНА” ЗИЁРАТГОҲИГА КЕЛИНГ...


04.09.2023   97

Жалақудуқ туманида яна бир янги “Султон она” зиёратгоҳи ташкил этилди. Қурилиш ишлари ҳомийлик ва ҳашар йўли билан амалга оширилди. Дизайни эса туман архитектурава қурилиш бўлими бош мутахассиси Акбаршоҳ Аҳмаджонов томонидан тайёрланди.

  • Мазкур зиёратгоҳ туманимиздаги йирик “Қутайба ибн Муслим” зиёратгоҳининг давомий мажмуаси бўлди, - дейди архитектор А.Аҳмаджонов. – Вилоят ҳокими ташаббуси билан барпо этилаётган “Қутайба ибн Муслим” мажмуаси ислом оламининг улуғ мутафаккири шарафига қурилаётган бўлса, “Султон она” унинг рафиқаси ёдига бунёд этилмоқда.

Янги зиёратгоҳ сўлим табиат, баҳаво масканда – адирлик қўйнида қурилган. Келувчиларнинг қадами узилмаяпти. Бутун водий, ҳатто қўшни Қирғизистондан ҳам меҳмон хотин-қизлар зиёрат ва дам олиш учун келяптилар.

Сафарали АБДУРАҲИМОВ,

фахрий журналист