Андижонда

СЎНГГИ 14 ТА АВТОБУС АНДИЖОНГА ЕТИБ КЕЛДИ


04.05.2022   337

Жамоат транспортлари хусусий корхоналар ва давлат идораларининг ходимларини ўз манзилларига етиб олишларида кенг воситачилик хизматини ўтайди. Бу эса шаҳар иқтисодиётини ривожланишдаги муҳим мезонлардан биридир.

Хабарингиз бор 2021 йилда вилоятимизга 80 га яқин замонавий автобус келтириш режалаштирилиб, қўшимча автобус йўналишлари ишга туширилган эди. Жорий йилнинг 4 май куни ушбу транспорт воситаларининг сўнгги 14 донаси Андижонга етиб келди.

Андижон шаҳрининг марказида ушбу автобусларни халқ хизматига йўналтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йўловчилар учун қулай хавфсиз ва ишончли бўлган транспортларни ташкил этиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланишини яна бир бор таъкидлади.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.