Эълон ва билдирувлар

“СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ” УК АНДИЖОН ВИЛОЯТ ХУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БИЛДИРУВИ


26.05.2022   408

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги№ 174-F сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан, 2022 йилда Андижон вилоятида ичимлик ва оқова сув таъминоти объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажарилишини жадаллаштириш ҳамда қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш мақсадида энг яхши таклифларни танлаш орқали пудратчи ташкилотлар аниқланишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлашни ўтказиш шакли: энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатда энг яхши таклифларни танлаш иштирокчилардан таклифларини қабул қилиш орқали очиқ тарзда ўтказилади.

Тар.

рақ

Объектнинг жойлашув манзили

Объектнинг бошланғич нархи(ҚҚС билан) сўм

Ишларни тугаллаш муддати(кун)

Танлаш таклифини таъминлаш кафолати 0.5% (сўм)

1

Асака тумани марказида марказий ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш

3 252 621 492

-

16 263 107

2

Асака тумани Турон МФЙда ичимлик сув тармоғи ва қудуғини қуриш

1 832 819 962

-

9 165 000

3

Балиқчи тумани Илғор МФЙ да мавжудичимлик сув тизимини реконструкция қилиш

1 707 918 280

-

8 539 591

4

Балиқчи тумани Шеробод МФЙ худудида ичимлик сув тармоғи ва сув олиш иншоотини қуриш

2 165 070 580

-

10 825 353

5

Бўстон тумани Гулшан МФЙда ичимлик сув тармоғи ва қудуғии қуриш

1 599 387 764

-

7 996 939

6

Жалақудуқ туманиУзункўча МФЙ худудида ичимлик сув тармоғи ва сув қудуғи қуриш

1 603 789 124

-

8 018 945

7

Қўрғонтека тумани Иқтисодчи ва Эшонобод МФЙлар худудида ичимлик сув тармоғи қуриш ва сув тармоғи реконструкция қилиш ҳамда Найнаво МФЙ дасув тармоғи ва қудуғини реконструкция қилиш

4 009 397 057

-

20 046 985

8

Қўрғонтепа тумани А.Навоий МФЙда ичимлик сув тармоғи ва сувқудуғи қуриш, Ёритбоши МФЙда ичимлик сув тармоғи қуриш, Норбўта МФЙда ичимлик сув қудуғини реконструкция қилиш

2 247 472 495

-

11 237 362

9

Қўрғонтепа тумани Бирлашган ва Бирлик МФЙларда ичимлик сув тармоғи қуриш,Чорвадор ва Ифтихор МФЙлар худудида ичимлик сув қудуғини қуриш

2 153 906 686

-

10 769 533

Молиялаштириш манбаи: Республикабюджети маблағлари ҳисобидан. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Мазкур объектларга энг яхши таклифларни танлаш орқали пудратчи ташкилотларни аниқлашда, харид комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги № 174-F сонли Фармойишида белгилаб берилганидек, электрон рейтинг баҳоси иккита “СС” ва ундан юқори бўлган пудрат ташкилотларининг таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини танлаш ташкилотчиси – «Sardor qurilish MAKS» МЧЖнинг Андижон шаҳар, “А.Фитрат” кўчаси, 214-уй манзилдаги офисидан (мўлжал: “Андижонхўжаролойиҳа” МЧЖнинг маъмурий биносининг 2-қаватида, тел.(+99897) 995-09-05), эълон чоп этилган кундан бошлабсоат 9-00 дан 17-00 гача олиш мумкин.

Белгиланган тартибдаги харид қилиш ҳужжатларини олиш учун иштирокчисўровнома билан ташкилотчига мурожат қилиб, харид қилиш хужжатлари тўплами учун тўлов амалга оширилгандан сўнг берилади.

Харид қилиш ҳужжатларининг битта тўплами нархи – 270 000 сўм.

Учинчи шахслар томонидан харид қилиш ҳужжатлари тўпламини олиш учун тўловни амалга ошириш таъқиқланади.

Таклифлар оммавий ахбарот воситасида энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълон чоп этилганидан сўнг, камида беш иш кунидавомида, соат 9-00дан18-00га қадар Андижон шахар А.Фитрат қўчаси 214-уй манзилида қабул қилинади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид комиссияси йиғилиши ўтказиладиган манзил: Андижон шахар. “Чинобод” кўчаси 59-уй. “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят худудий бошқармасининг маъмурий биноси.

Иштирокчиларга нисбатан қўшимча талаблар:

Иштирокчилар энг яхши таклифларни танлашда иштирок этиши учун,харид қилишхужжатларига мувофиқ ўз таклифини таъминлашга банк кафиллигини (харид қилиш хужжатларининг 3-иловаси) тақдим этиши ёки кафолат суммасини эълонга қўйилган объектнинг бошланғич нархиқийматидан 0,5%(ҚҚС билан, пул ўтказиш йўли орқали) дан кам бўлмаган миқдоридаги маблағни буюртмачининг қуйидаги ҳисоб рақамигаўтказиб бериши шарт:

Саноат Қурилиш Банк Андижон филиали

ҳ/р: 202100009009743450002

МФО: 0075

“Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят худудий бошқармаси