Етти иқлим

СУЮКЛИ ВА ҚАДРЛИ ИСМ КЎҲНА ҚИТЪАНИ ЗАБТ ЭТМОҚДА


23.01.2022   395

Европа иттифоқи ва Бельгия пойтахти Брюсселда 2021 йил дунёга келган чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилди. Бу ҳақда мамлакат статистика идораси – Statbel ҳисоботида маълум қилинган.

Брюссель шаҳрида 2021 йил давомида дунёга келган 18430 чақалоққа Муҳаммад исми берилган. Энг кўп қўйилган исмлар бешлигидан Жан (6089), Аҳмад (4166), Филипп (4060) ва Мишель (4049) ўрин олган.

Бутун мамлакат миқёсида олганда эса Жан исми биринчи ўринда қайд этилган (65886). Муҳаммад исми умумий рўйхатнинг 9-ўрнида. Бельгия бўйича 34862 чақалоққа Ислом динининг улуғ пайғамбари исми берилган.

Буюк Британияда ҳам беш йилдан буён Муҳаммад энг кўп қўйилаётган ўғил бола исми бўлиб келмоқда