Андижонда

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ҲАМ КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ЗАРУР


22.02.2023   190

“Қўрғонтепа” газ тўлдириш шохобчасида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурлардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш” бўлими ва Филиалнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда шохобча ходимлари биландавра суҳбати ташкил этилди.

“Газ тўлдириш шохобчасида ҳам коррупцион ҳолатлар учраб туриши мумкин,-дейди Филиалнинг “Моддий ресурлардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш” бўлими бошлиғи Дилшодбек Асқаров. – Мисол учун аҳоли томонидан маиший газ баллонларини тўлдириш таклифи, ёки чилангарларнинг таклифлари ва шунга ўхшаш ҳолатлар. Биз мана шундай бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида ходимларни огоҳлантирдик ва тушунчалар бердик. Бундан хулоса битта холос, суюлтирилган газ етказиб беришда ҳам коррупцияга йўл қўймаслик зарур...”

Суҳбат давомида маърузачилар томонидан раҳбарият ва унинг таркибий бўлинмаларида коррупцияни олдини олиш, ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, профилактик тадбирларни ўтказиш, коррупция ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди. Шунингдек, корруцияга элтувчи ҳолатлар ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумот берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати