Андижонда

Суюлтирилган газ етказиб беришдаги рақамлаштириш коррупцияни олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда


05.02.2026   90

Хўжаобод туманидаги “Қорабулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 120 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари бор. Булоқбоши туманига чегарадош мазкур маҳаллада ҳам суюлтирилган газ “Е-газ” дастури орқали етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчилар туман газ таъминоти корхонаси томонидан махсус ID карталар билан таъминланганлар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш” бўлими вакили Шерали Юлчиев маҳаллада бўлиб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида аҳолига суюлтирилган газ етазиб беришдаги янгиликлар, уларнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди. Назорат тарозилари ва кузатув камерлари фаолияти, Face ID тизими жорий этилиши аҳоли учун яратилган қулайликлар экани таъкидлади.

“... Газ етказиб беришни рақамлаштирилганидан хурсандмиз, - дейди истеъмолчи Равшанбек Супчаров. – Мана газимизни ўз вақтида олиб келишади. Картага пул солиб қўямиз, газчилар келишса баллонларимизни дарров алмаштириб беришади. Бундан аёлим, келинларим ҳам хурсанд..”

Бугун ислоҳотлар жамиятимизнинг ҳар бир соҳасига чуқур кириб бормоқда. Газ соҳасида ҳам, айниқса суюлтирилган газ етказиб беришда рақамлаштиришнинг татбиқ этилганлиги тизимда шаффофликни таъминлаб, газни манзилли етказиб беришда ва коррупцияни олдини олиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати