Андижонда

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ


28.03.2022   457

Ёдгорбек Нурматов ва Музаффар Ориповлар “Булоқбошитумангаз” газ таъминоти бўлимида меҳнат қилишади. Аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш учун доимий ҳаракатдалар. Бугун улар “Сарвонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнида истеъмолчиларига маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари бўйича маълумотлар бермоқдалар. Одатда тушликкача суюлтирилган газни етказиб берилгач, чилангарлар бўш вақтларида аҳоли хонадонларига кириб, тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Ҳозир кунлар исияпти, истеъмолчиларга маиший газ баллондан фойдаланиш қоидаларини тушунтирмоқ зарур. Мақсад ягона, истеъмолчилар суюлтирилган газдан ҳам хавфсиз фойдалансинлар.


Шаҳрихон туманида ҳам тарғибот ишлари газ етказиб бериш давомида олиб борилмоқд. Барча истеъмолчилар бугунги “айланма” усулда суюлтирилган газ етказиб берилишини, назорат тарозилари мавжудлиги ҳақида маълумотга эгалар. Ҳозир уйма-уй юриб, маиший газ баллонидан фойдаланиш қоидалари, газ плитаси билан оралиқ масофа, редуктор ва бошқа таркибий қисмларнинг аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда. Маиший газ баллонни қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган жойда сақламаслик ҳам эътибор марказида.

Улуғнор туманида ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Соҳа ходимлари туманнинг “Тўртол” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларда бўлишди. “Маҳаллабай” тизимида иш олиб борилаётган “Тўртол” МФЙда 535 нафар истеъмолчи истиқомат қилар экан. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 838 дона маиший газ баллонлари тарқатилган. Баллонга нисбатан аҳолининг баллон билан таъминланганлик даражаси 156 фоиздан ошиб кетган. Маҳалла аҳли йил бошидан бери 20.86 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган ва белгиланган режа 122 фоизга бажарилмоқда. Ушбу маҳаллада ҳам аҳолига суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича тарғиботлар олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати