Андижонда

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ҲАМ ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУР


25.10.2022   189

Асака туманидаги “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинида 1052 нафар истеъмолчи “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 1660 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 157 фоизни ташкил этади. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 120 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа ортиғи билан бажарилмоқда.

“Суюлтирилган газдан ҳам хавфсиз фойдаланиш зарур. Техник ходимлар ва чилангарларимиз бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар, - дейди “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Фаррухбек Балтиев. - Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда...”

Бугун Марҳамат туманидаги 21 405 нафар истеъмолчи тўлиқ ID карта билан таъминланган. Мавжуд 38 287 дона маиший газ баллонларга бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилган. Йил бошидан бери эса аҳолига белгиланган режадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, етказиб беришнинг оралиқ муддати 40-45 кундан ошмаяпти. Шунингдек, истеъмолчиларга суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш, маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Туманнинг “Қорақўрғон” маҳаласида 714 нафар истеьмолчи истиқомат қилади. Йил бошидан бери маҳалла аҳлига 113,8 тонна газ етказиб берилган.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти бўлими матбуот хизмати